Мен фарзандим тақдирига бефарқ эмасман
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевнинг 2023-йил 13-март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида
ҳафтанинг шанба куни вилоятнинг тажрибаси сифатида "Оталар қабул куни"
бўлиши таклифи берилган эди.
Бугун “Мен фарзандим тақдирига
бефарқ эмасман!" шиори остида Ангор
туманидаги 46 та умумий ўрта таълим мактабларида "Оталар йиғилиши" бўлиб
ўтди.
Йиғилишда масъуллар фарзанд таълим-тарбиясида
оталар кўпроқ масъулиятли бўлиши тўғрисида ўзаро фикрлар алмашдилар.
Туман ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган йиғилишда психолог
инспекторлар томонидан вояга етмаганлар ўртасида оғир турдаги жиноятчиликнинг олдини
олиш ҳамда мактабга фарзандларининг келиб-кетишини назорат қилишлари юзасидан ота-оналарга
тушунтириш ишлари олиб борилди.