5 Июн 2021 йил 600

“Меҳр-5” инсонпарварлик операцияси ортидан қувонч кўз ёшлари...

Жорий йилнинг 30 апрель куни муҳтарам Президентимизнинг топшириғига биноан “Меҳр-5” инсонпарварлик операцияси доирасида, Яқин Шарқ давлатидан 93 нафар аёл ва болалар орасида сурхондарёлик У.Турдиева ҳамда О.Қораева ва унинг 1 нафар вояга етмаган фарзанди Сурия Ислом Республикасидан Ўзбекистон Республикасига олиб келиниб, Тошкент вилояти “Бўстон” соғломлаштириш марказига жойлаштирилди.
Уларга психологик ва дастлабки тиббий ёрдамлар кўрсатилиб, ижтимоий ҳаётга мослаштириш ишлари олиб борилди.
Бугун “Меҳр-5” инсонпарварлик операцияси доирасида Ўзбекистонга олиб келинганлар, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон темир йўл бекатида кутиб олиниб, ўз яшаш манзиллари оиласи бағрига қайтарилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech