Меҳмон-мезбон қўшнисини уриб, тан жароҳати етказишига нима сабаб бўлди
Шўрчи туманида 2021 йилнинг 25 февраль куни тахминан соат 11:30 лар чамасида, туманинг “Яккабоғ” маҳалласида яшовчи, Н.Х.ни қўшниси, Ю.Б.нинг уйига меҳмонга келган жияни, Денов туманида яшовчи, Ч.А. Н.Х. ва Ю.Б.нинг ўртасидаги ўзаро келишмовчиликка аралашиб жанжаллашиб қолади ва Н.Х.га “ўртача оғирликда”ги тан жарохати етказади.
Натижада 2021 йилнинг 7 март куни меҳмон йигит Ч.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилади.
Эндиликда меҳмон йигит ўзгаларнинг муаммосига ҳеч бир сабабсиз аралашганлиги ҳамда бунинг оқибатида, қариндошининг қўшнисига етказган тан жароҳати учун қонунда белгиланган тегишли жазони олиши тайин.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати