22 Ноябр 2022 йил 423

МЧЖ биноси ичидаги сейфдан етмиш етти миллион сўм пул ўмарган шахслар қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2022 йил 5 ноябрь куни, Тошкент шаҳрида яшовчи, МЧЖ раҳбари, Ш.Шокир (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 31 октябрь кунидан 1 ноябрь кунига ўтар кечаси соат 03.00 ларда, номаълум шахслар шаҳарнинг “Жайхун” маҳалласида жойлашган МЧЖ биносининг ичида бўлган темир сейфдан жами 77.000.000 (етмиш етти миллион) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдиган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Термиз шаҳрида яшовчилар, Б.Собир. К.Камол ва Т.Иолиблар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 5 ноябрь куни Б.Собир. К.Камол ва Т.Иолибларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech