18 Январ 2022 йил 550

Махсус унвон олиш учун ўқувлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021-йил 15-апрелдаги "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий етиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 5076-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2021-йил 27-августдаги 310-сонли "Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғида ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш бўйича ўқитиш назарда тутилган.

Унга кўра, тизим ходимлари навбатдаги "катта сержант", "капитан", "майор" ва "подполковник" махсус унвонларини олиш учун Вазирлик Малака ошириш институти томонидан ташкил этилган кундузги ва масофавий ўқув курсларида таҳсил олишлари ва белгиланган намунадаги сертификатни қўлга киритиши лозим.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 17 январь куни вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар билан навбатдаги "капитан" махсус унвонини олишлари учун онлайн тизимида ўтказилиши режалаштирилган ўқув йиғини олди йўриқномаси ўтказилди.

Унда ўқув курсларига жалб қилинган тингловчиларга ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастуридаги ҳар бир мавзуни тўлиқ ўзлаштирганидан сўнг ушбу мавзу бўйича умумлашган тест саволлари, якуний назорат топшириқларини бажариб, сўровномаларга батафсил жавоб беришлари ҳамда ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилиши тушунтирилди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech