5 Апрел 2022 йил
357
Матиз автомашинасини олиб беришни ваъда қилиб пулларни ўзлаштирган фирибгарга жиноят иши очилди
2022 йил 24 март куни Шўрчи туманида яшовчи, Б.Ботир (исм шарифлар ўзгартирилган) ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2012 йилнинг ўрталарида таниши Шўрчи туманида яшовчи, Д.Даврон “Матиз” автомашинаси олиб беришини ваъда қилиб 4700 (тўрт минг етти юз) АҚШ доллари пулларини олиб, алдаб кетганлигини билдирган. 24 март куни Д.Давронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати