Матбуот уйида “туризм ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилишда ҳамкорлик” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Жорий йилнинг
15 сентябрь куни Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Сурхондарё вилояти
ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси,
вилоят ҳокимлиги, вилоят Прокуратураси, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий
ассоциацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакиллари, Сиёсий институтлар ва
Маданий мерос бошқармаси билан ҳамкорликда “Маданий мерос объектларини муҳофаза
қилишда сиёсий институтларнинг роли” мавзусида Матбуот анжумани ўтказилди.
Ўтказилган Матбуот
анжуманида туризм ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилишда ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар,
депутатлар ва давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш,
халқаро грантларни жалб қилишни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб,
келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар келишиб олинди.