Масжидларда Кибер маданиятни юксалтириш мақсадига қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди
Сурхондарё вилоятининг барча туманларида Жума намозлари вақтида
"Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида тарғибот ва ташвиқот
ишлари олиб борилди ва имомлар томонидан ушбу турдаги жиноятлардан
фукароларимизни огохликка чакирувчи
маърузалар қилинди.
Ушбу тарғибот тадбирларда, вилоят ҳудудида мавжуд бўлган 130 та масжидларда ушбу тағибот ойлиги доирасида
маърузалар қилинди. Ушбу тарғибот ишлари натижасида 63 мингдан ортиқ
фуқароларга тарғибот маърузаси етқазилди, тушунчалар берилди ва тарғибот материаллари тарқатилди.
Тадбир давомида, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимиз
фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу каби жиноятлар қурбонига айланиб қолаётганлиги
ҳақида сўз юритилиб, ушбу жиноят қурбонига айланмаслик учун амал қилиши ва ҳар
хил алдовларга ишонмасликлари тушунтирилди.
Тарғибот тадбири
якунида, тарғибот иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар
томонидан жавоблар олишди.