Масуъллар томонидан вояга eтмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказида сақланаётган болаларнинг муаммолари ўрганилди
Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 490-сонли Қарорининг ижроси таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилоят ҳокимининг ўринбосари З.А.Хидирова, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Я.Ҳамидова, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи майор А.А.Худойбердиев ва вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ў.Ж.Эшимовалар иштирокида вилоят ИИБ тасарруфида бўлган вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказида яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Ушбу марказда сақланаётган вояга етмаганларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбат олиб борилиб, суҳбат давомида улар билан боғлиқ бўлган муаммолари ўрганилди. Ўрганиш давомида, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.