Мастлик оқибатида содир этилган ўғирлик
Қумқўрғон туманида 2021 йилнинг 19 март куни, туманнинг “Сурхон соҳили” маҳалласида яшовчи, Ш.Ш. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 18 март куни тахминан соат 13.00 лар чамасида, номаълум шахслар яшаш уйига эшиги орқали кириб, хонада турган 300.000 (уч юз минг) сўмлик шурпавёр, 300.000 (уч юз минг) сўмлик “Samsung” русумли уяли телефон аппаратини ва 30.000 (ўттиз минг) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни туманнинг “Улуғбек” маҳалласида яшовчи, А.Ш. Ш.Ш.нинг уйида ёлланма ишчи яъни устачилик қилиб, таъмирлаш ишларини амалга ошириб келганлиги ва спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида маст бўлиб ўзини идора қилаолмаганлиги оқибатида, ушбу жиноятни содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 30 март куни А.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати