23 Март 2021 йил
581
Мастлик оқибати
Қумқўрғон туманида 2021 йилнинг 16 февраль куни тахминан соат 21.20лар чамасида, туманнинг “Боймоқли” маҳалласида яшовчилар, Т.Қ. ва Ш.Т.лар маҳалласи ҳудудида жойлашган мини футбол ўйингоҳида, туманнинг “Ачамойли” маҳалласида яшовчи, мактаб ўқувчиси, Б.С. билан жанжал қилиб, уни ҳар иккаласи қўли билан жағ ва юз соҳаларига уриб, ўртача оғирликдаги шикаст етказган.
Фуқаролар Т.Қ. ва Ш.Т.лар ушбу ҳаракатларини спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда атрофдагиларни менсимасдан, футбол майдонида навбатсиз футболь ўйнаш мақсадида содир этган натижада, 16 март куни Т.Қ. ва Ш.Т.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати