26 Май 2022 йил 460

Маст ҳолда машина бошқарманг, ҳайдовчи!

Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ЙҲХГ ходимлари Миллий гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармасига қарашли Термиз тумани қўриқлаш бўлими ходимлари учун тарғибот тадбирларини ўтказишмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги йўл ҳаракати қоидалари бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Шунга қарамасдан айрим фуқаролар томонидан ҳанузгача йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилмасдан келинаяпти. Бу эса йўл транспорт ҳодисалари содир бўлишига сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатлар афсуски, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат қилаётган айрим ходимлар томонидан ҳам содир этилаётганлиги, айниқса ходимлар спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, автотранспорт воситаларини бошқариш ҳолатлари қайд этилаётгани ачинарли ҳолдир. Тарғибот тадбири давомида ана шулар хусусида батафсил маълумот берилиб, фуқароларимиз янада ҳушёр бўлишга ундашди. Келгусида эса юқоридаги ҳолатларни олдини олиш мақсадида ходимлар томонидан ўзларининг бошқарувида бўлган автотранспорт воситаларини бошқаришда эҳтиёт чораларини кўришларини, йўл ҳаракати қоидаларига қаътий риоя этишлари, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб автотранспорт воситаларини бошқармасликларини, автотранспорт воситаларини белгиланмаган жойларга ва қаровсиз қолдириб кетмасликлари, меъёрий ҳужжатларни тўлиқ ўзлари билан олиб юришларини таъкидлаб, мазкур ҳолатларни қўпол равишда бузган бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг айрим ходимларининг хатти-ҳаракатлари бўйича мисоллар келтириб ўтилди.
Бундан ташқари, вилоятимизга ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий фуқароларни ўз эҳтиёжларига кўра валюталарни ўзбек пулларига алмаштиришлари бўйича, қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланаётган банкларда, валюта айирбошлаш шахобчалари орқали алмаштирилишига кўмаклашиш ва зарурий ёрдам кўратиш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, вилоят ИИБда ташкил этилган “TOURIST POLICE” хизмати ва унинг афзалликлари тўғрисида қисқача тушунтирилиб, келгусида хорижий фуқаролар билан боғлиқ масалалар юзасидан қўриқлаш хизмати ходимлари вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорлик қилиниши бўйича тушунчалар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech