"Масофадан ўқиш ўзига хос мустақил ўқишдир" тамойили асосида, ўқув-дарслари ташкил қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "Ички ишлар органларидаги узлуксиз ўқув-каръера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун ўқитишни ташкил этиш тўғрисида"ги Фармойишига асосан Вазирлик Малака ошириш институтининг масофавий таълим платформаси орқали вилоят ички ишлар органлари ходимлари билан "капитан" махсус унвонини бериш учун навбатдаги масофавий малака ошириш ўқув курслари бошланди.
Ички ишлар органларидаги узлуксиз ўқув каръера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги "капитан" махсус унвони бериш учун махсус малака ошириш курслари offline тизимида ташкил этилган ўқув курсининг мақсади – ходимларнинг базавий ҳуқуқий ва касбий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини оширишдан иборат.
Малака ошириш институтининг масофавий таълим электрон платформаси орқали ходимлар асосий хизмат жойидан ажралмаган ҳолда масофадан туриб ўқув дастурларини мустақил ўзлаштиришлари учун ўқув-методик материаллар билан таъминланган. Тингловчилар ҳар бир маърузалар матнини адабиётлар, видеоролик ва тақдимот материаллари орқали ўзлаштириб боришади.
Ўқув курси бошланиши олдидан Вазирлик Малака ошириш институти Сурхондарё филиали раҳбари ҳамда вилоят ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими бошлиғи томонидан масофавий ўқув курсларига жалб қилинган вилоят ички ишлар органлари ходимларига login ва пароллар тарқатилди ҳамда ўқув йиғини олди йўриқномаси ўтказилди.
Масофадан ўқиш ўзига хос мустақил ўқишдир. Ўқув йиғинини мувафақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати