18 Январ 2022 йил 364

Машаққатли касб эгалари тақдирланди

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 30 йиллиги муносабати билан туман ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда бир гуруҳ аскар ва зобитлар тақдирланди.

3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ўткир Шукуров ҳамда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мақсуд Чориевлар юрт осойишталигини таъминлаётган хизматчиларни байрам билан табриклаб, Ватан олдидаги шарафли бурчларини адо этишдаги машаққатли фаолиятларига муваффақият тилади.

Шунингдек, ҳарбий қисм командирига Ишчи ишлар бўлимининг ташаккурномаси ҳамда туман ҳокимининг табриги ва эсдалик совғалари топширилди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech