3 Август 2023 йил 193

Мақсадимиз, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда “Хавфсиз маҳалла” тизимини ташкил этишга қаратилган

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Жарқўрғон тумани ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда “Хавфсиз маҳалла” тадбири уюшқоқлик билан ўтказиш борасида бир қатор амлий ишлар олиб борилмоқда.

Биргина Жарқўрғон тумани ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ва туманлараро Патруль-пост хизмати гуруҳ ходимлари томонидан тумандаги “Сурхон соҳили” маҳалласи ҳудудида  Мардикорлик билан шуғулланувчи, кўча ва жамоат жойилари, савдо дўконлари олдида тиламчилик билан шуғулланиб юрган шахслар текширилиб улар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари туман ИИБда ов қуроли билан рўйхатда турувчи фуқароларнингяшаш уйларига борилиб, ов қуролини сақлаш ва олиб юриш қоидаларига амал қилишини текширилиб, уларга тартиб қоидаларга амал қилишлари тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказилган бўлса,  Дехқон бозори ички қисмида эски нарса буюмларни сотиш билан шуғулланиб келаётган шахслар, аравакашлар билан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қўл урмасликлари тўғрисида профилактик огоҳлантирув ишлари йўлга қўйилди.

Шунингдек озиқ- овқат деҳқон бозоридаги қоровуллар билан профилактик суҳбатлар олиб борилганда, уларга иш вақти давомида ҳудудий профилактика инспектори билан ҳамкорликда иш олиб боришлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мақсадимиз, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда “Хавфсиз маҳалла” тизимини ташкил этишга қаратилган – дейди суҳбатдошимиз Жарқўрғон тумани ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ва туманлараро Патруль-пост хизмати гуруҳ камандири катта сержант Ч.Тўраев, Туман ҳудуди бўйлаб барча соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадидаги ишлар уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

Text to speech