Мақсад-юртимизга ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашдир
Жорий йилнинг 28 октябрь куни вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси биносида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 408-сонли ҳамда 596-сонли Қарорлари ва вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 12 октябрь куни тасдиқланган қўшма режаси ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси, Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва Сурхондарё вилояти туризм ва маданий меърос бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида вилоят ҳудудидаги Туризм соҳасига алоқадор барча ташкилот мутасаддилари вилоят Туризм ва спорт бошқармаси, меҳмонхоналар, туристик фирмалар, музейлар, туризм намойиши объектлар ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилишда бир қанча муаммо ва таклифлар кўриб чиқилди. Термиз шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган меҳмонхоналардаги кузатув камераларини вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмидаги Ситуацион марказга интеграция қилиш масаласи йиғилиш иштирокчилари томонидан ижобий баҳоланиб, ушбу меҳмонхоналардаги кузатув камералари Ситуацион марказга интеграция қилиниши келишиб олинди.
Йиғилишда қабул қилинган қарор ва қўшма режа ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси, Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, Ахборот технологиялари алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ "Техник кўмаклашиш маркази" давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилояти филиали масъул ходимлари томонидан Термиз шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган меҳмонхоналардаги кузатув камералари Ситуацион марказига интеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.