20 Июл 2022 йил 373

Марказий банк Сурхондарё вилоят Бош бошқармасида, кибержиноятнинг олдини олишга қаратилган семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 июль куни Марказий банк Сурхондарё вилоят Бош бошқармасида Сурхондарё вилоят ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.Кетмонов, Сурхондарё вилоят ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Нормўминов, Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи И.Исмоилов, Сурхондарё вилоят ИИБ Тезкор ходими Д.Ибрагимовлар иштирокида, Пластик карталардан пул маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш борасида ташкилий тадбирлар ва бу бўйича банк соҳасида тергов қилинган жиноий ишлар муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ташкил этилган семинарда, Марказий банк Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси жамоаси, вилоят ва туман тижорат банк бошқарувчилари, кредит йўналишини назорат қилувчи ўринбосарлар, банк хавфсизлиги, комплаенс назорати ва ходимлар билан ишлаш бўйича масъуллар иштирок этишди.

Ўтказилган семинардан кўзланган асосий мақсад, киберхавфсизлик бўйича турли кўринишлар орқали фуқароларнинг ишончига кириб уларнинг пластик карталаридан пул ечиб олиш ҳолатлари кўпайиб бораётганлиги сабабли, ушбу ҳолатларнинг олдини олишга қаратилди.

Семнарда фуқаролар банк пластик карталаридан ўзгалар пул ечиб олиши натижасида, жиноят қурбони бўлиб қолаётганликлари сабаблари мутахассислар томонидан чуқур таҳилил қилинди ва ушбу масала юзасидан иштирокчилар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Семинар якунида, кибержиноятларга қарши муросасиз кураш ва уларнинг олдини олиш учун ҳуқуқтартибот органлари ҳамда банк мутахассис ходимлари ўзаро узвий ҳамкорлик қилиш орқали ушбу турдаги жиноятчиликка чек қўйиш чора-тадбирларини белгилаб олишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech