Марказга келтирилган Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан бирга улар билан психологик ўрганишлар ҳам олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 3 август кунидаги Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 490-сонли Вояга етмаганларга
ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги
қарори асосида Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бошқармасига бевосита бўйсинувчи Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий
ёрдам кўрсатиш Маркази психологи томонидан Марказга қабул қилинган вояга
етмаганлар билан психодиагностик ва психопрофилактик ишлар ҳамда уларнинг рухий
саломатлигини ўрганиш мақсадида қатор вазифалар амалга оширилмоқда.
Марказга қабул қилинган ва сақланаётган вояга етмаганлар билан ижтимоий-руҳий мухит, вояга етмаганнинг атроф
мухитга ва бўлаётган воқеа ҳодисаларга бўлган муносабатларини
аниқлаш ҳамда психопрофилактик ишлар
олиб борилди. Шу жумладан психодиагностика натижаларига кўра психологик
консультатциялар берилди ва методикалар ўтказилди, олинган методикаларнинг
натижаларига кўра темпераментлари аниқланиб ва уларга психологик портретлар
ишлаб чиқилиб, хулосалар берилди.
Марказга қабул қилинган вояга етмаганларнинг ота-оналари чақиртирилиб оиласининг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, оиладаги
бир-бирига бўлган муносабатларнинг қанчалик
соғлом муҳитда яшаётганликлари, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги маъсулияти
уларнинг қадриятлар тизими чуқур ўрганилиб, шу асосда тушунтириш ишлари олиб
борилди.
Марказга
қабул қилинган ҳар бир вояга етмаган билан алоҳида-алоҳида индивидуаль суҳбатлар
олиб борилиб, вояга етмаганлар билан психотренинглар ўтказилиб келинмоқда.