Марказда сақланаётган вояга eтмаганлар махсус қабулхонада бўлишди
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари томонидан Марказда сақланаётган вояга етмаганлар билан жиноят содир этиш эҳтимоли юқори бўлган ҳамда алоҳида ишланиши лозим бўлган оилаларда тарбияланаётган вояга етмаганлар ўртасида ҳуқубузарликлар профилактикасини амалга ошириш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ҳудудий жамоат
тартибини сақлаш махсус қабулхоналари ҳамда муайян яшаш жойига эга бўлмаган
шахсларни реабилитация қилиш марказларига ташрифларини ташкил этилиши
тўғрисидаги кўрсатмасига асосан, Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат
тартибини сақлаш бошқармаси махсус қабулхонасига ташриф ташкил этилди.
Ташриф давомида, вояга етмаганларга ушбу ерда сақланаётган шахсларнинг қилмишлари ортидан бу жойга келиб қолиш сабаблари, яшаш тарзини кўрсатиш орқали келгусида ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишнинг салбий оқибатлари, жамиятдаги тартиб қоидаларга риоя қилиш, масъулиятли шахс бўлиш, қонунбузарликдан йироқ юриш каби ижобий ҳулқни шакллантириш борасидаги тушунтириш ишлари олиб борилди.