Марказда сақланаётган вояга етмаганлар ўртасида “Қувноқ стартлар” кўрик танлови ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида вилоятимизда “Долзарб-90” кун ва “Спорт соғлик гарови!” шиори остида марказда сақланаётган вояга етмаган болаларни бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказиш мақсадида, марказ психологи капитан Жўраева Моҳида ва марказ тарбиячиси сержант Жалолов Шахбозлар томонидан “Қувноқ стартлар” кўрик танлови ўтказилди.
Танлов муросасиз
баҳсларга бой ўтди, марказда сақланаётган вояга етмаган болалар, спортнинг шахмат-шашка,
валлейбол ва стол тенниси йўналишларида ўз омадларини синаб кўришди. Иштирокчилар
ва ғолиблар китоблар тўплами билан тақдирланди.
Тадбир сўнгида вояга етмаган болаларга марказ психологи капитан М.Жўраева томонидан тарбиявий-психологик тавсиялар берилиб, ҳар бир ҳуқуқбузарлик ва жиноят учун жазосиз қолмаслиги ҳақида тушунтирилди.