22 Июл 2025 йил
468
Марказда сақланаётган болалар урф-одат ва анъаналаримиз ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Долзарб-90” кун тадбири доирасида, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган вояга етмаган болаларни бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказиш мақсадида марказ ходимлари томонидан Термиз шаҳрида фаолият олиб бораётган “Маданият маркази”га олиб борилди.
“Маданият маркази”
масъул ходими томонидан бу ерда тарихий урф-одатлар, анъаналаримиз, маданият ва
санъатнинг бир бири билан уйғунлиги, унинг ўтмиш-тарихлари ҳақида қизиқарли маълумотлар
берилди.
Ушбу масканда болаларни қизиқтирган театр ўйинчоқлари, мультфильм қаҳрамонлари билан яқиндан танишишди.