22 Июн 2020 йил 640

“Марихуна”нинг бир граммини сақлаш ҳам қонунга зиддир

Ангор туманида 2020 йилнинг 18 июнь куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, туман ҳудудидаги ошхоналарнинг бирида туманнинг “Янгитурмуш” маҳалласида яшовчи Ж.А. шахсий тинтув қилинганда, ёнидан 1 дона гугурт қутисига қадоқланган 2,49 грамм “Марихуна” ва яшаш уйидан 3 дона гугурт қутига қадоқланган 4,63 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда 1 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланиб ҳужжатлаштириб олинган. 19 июнь куни Ж.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech