21 Июн 2021 йил 572

“Маърифат” хонасининг калити топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида, Ангор туманида тизимли ишлар олиб бориляпти.
Хусусан, туман Ички ишлар бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида истиқболли вазифаларни амалга ошириш борасида йўл харитаси ишлаб чиқилган. Ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида, ички ишлар бўлимида ташкил этилган “Маърифат” хонасининг калити туман бўлинмаси раҳбарига топширилди. Ушбу тадбир давомида, “Маърифат” хонасига бўлинма томонидан китоблар жамланмаси тақдим қилинди.

Text to speech