Мархум ходимларнинг яқинлари ҳолидан хабар олинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 13 мартдаги ПФ–34-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда Муборак Рўза рамазон ойи муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев бошчилигидаги бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари марҳум катта лейтенант Айтуганов Шерали Сафаровичнинг Термиз тумани Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи турмуш ўртоғи ва фарзандлари ҳамда марҳум подполковник Валиев Самандар Жўраевичнинг Музработ тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи ота-онасининг ҳолидан хабар олинди.
Хонадонларга қилинган ташриф давомида, Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда уларнинг қарамоғидаги шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик қилиш ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш шунингдек, жамиятда эзгулик, ҳамжиҳатлик ва инсонийлик муҳитини янада мустаҳкамлаш бўйича давлатимиз раҳбарининг фармони имзоланиб, қатор имтиёзлар бепул тиббий ёрдам олишлари тушунтирилди.
Хонадон эгаларига ҳамдардлик билдирилиб, марҳум сафдошларнинг ҳақларига дуолар ўқилди. Уларнинг Она Ватан олдида қилган эзгу амаллари ва хизматлари хотирланди.
Шунингдек, хонадон эгаларининг муаммо ва таклифлари ҳам ўрганилиб, Рамазон ойи муносабати билан совға саломлар улашилди.