9 Феврал 2022 йил 410

Мақсадимиз юртимизга ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашдир

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига вилоят ҳудудида жойлашган туризм намойиш обеъктларига ташриф буюраётган маҳаллий ҳамда хорижий фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, маҳаллий ҳамда хорижий меҳмонларга йўл, тиббий ва шу каби бошқа ёрдамлар кўрсатиш вазифаси юклатилган.
Шунга кўра, ходимлар томонидан туризм намойиши обеъктларига, ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий фуқароларга зарурат бўлган тақдирда, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Тошкент тиббиёт Академияси Термиз филиали билан “Шошилинч ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш” мавзусида 36 соатлик шартнома тузилиб, филиалнинг малакали профессор ўқитувчилари томонидан Тренинг курслари ўтказилиб келинмоқда.
Шунингдек, Тренинг курслар якунида Тошкент тиббиёт Академияси Термиз филаиали томонидан ходимларнинг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш малакаси оширилганлиги бўйича “СЕРТИФИКАТ”лар топширилиши режалаштирилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech