13 Январ 2022 йил 460

Мақсадимиз юртимизга ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашдир

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан туризм намойиш объкетларида, вилоятимизга ташриф буюраётган маҳаллий, хорижий фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда вилоят ҳудудига сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида бир қанча ишларни амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, вилоят ҳудудида 101 та туризм намойиши объектлари мавжуд бўлиб, шундан асосий туристлар ташриф буюрадиган 4 та объектларда “TOURIST POLICE” кўчма маълумотлар маркази ўрнатилган, булар Термиз шаҳридаги Санъат саройи, Археология музейи, Термиз туманидаги “Ал Ҳаким Ат-Термизий” ва Шеробод туманидаги “Абу Исо Мухаммад Имом Ат-Термизий” мажмуаларида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари ажратилган бўлиб, мазкур объектларига ташриф буюраётган маҳаллий, хорижий фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, маҳаллий ва хорижий меҳмонларга харита орқали йўл хизмати, тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Шу билан бирга, туризм объкетлари атрофида фаолият юритаётган савдо-сотиқ дўконларидаги сотувчиларига сотилаётган буюмларнинг асоссиз равишда нархларнинг оширилмаслиги, улар билан хушмуомалада бўлишлик ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш борасида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш ходимлари билан бевосита ҳамкорлик ўрнатилган ҳолда фаолият олиб боришлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Термиз Вокзали, Термиз халқаро аэропортларидаги радио узели орқали мумтазам тарғибот ишлари олиб борилиши натижасида 2021 йил мобайнида маҳаллий ва хорижий туристлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар қайд этилмаган.
Бундан ташқари, вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан туризм намойиш объкетларида фуқароларни ташиш яъни белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи киракаш (такси) ҳайдовчилари билан “Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳаммамизнинг бурчимиз” мавзусида тарғивот-ташвиқот ишларини мумтазам равишда олиб бормоқда.

Text to speech