7 Август 2025 йил
371
Манзилдан адашган швецариялик сайёҳларга тегишли ёрдам кўрсатилди
Швецариялик сайёҳлар саёҳат қилиш мақсадида Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи давомида борар манзилидан адашиб қолиб вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига қилган оғзаки мурожаатига асосан, ходимлар томонидан вилоят ҳудудидаги туризм йўналиши харитаси орқали керакли манзиллар меҳмонхоналар, овқатланиш масканлари ва туризм объектлари ҳақида тегишли маълумотлар берилиб, кейинги манзилига кузатиб қўйилди.
Ушбу кўрсатилган амалий ёрдамдан швецариялик сайёҳлар мамнун бўлиб Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига ўз миннатдорчилигини изҳор этишди.