24 Июл 2025 йил
334
Манзилдан адашган туркиялик сайёҳ хавфсиз туризм ходимлари кўмагидан мамнун.
Туркиялик Dagʼdeviren Ekrem исмли сайёҳ саёҳат қилиш мақсадида Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи давомида борар манзилидан адашиб қолиб вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига қилган оғзаки мурожаатига асосан, ходимлар томонидан вилоят ҳудудидаги туризм йўналиши ҳаритаси орқали керакли манзиллар меҳмонхоналар, овқатланиш масканлари ва туризм объектлари ҳақида тегишли маълумотлар бериб ўтилиб, кейинги манзилига кузатиб қўйилди.
Ушбу кўрсатилган амалий ёрдамдан туркиялик сайёҳ мамнун бўлиб Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига ўз миннатдорчилигини изҳор этди.