18 Май 2023 йил 208

Маънавият ойлиги доирасида "Китоб ярмаркаси" ва "Бир жуфт китоб" совға акцияси ташкил этилди

  Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг 2023- йил 11- апрелдаги 100- сонли Фармойишига асосан 1-31- май кунлари Ички ишлар органларида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз" шиори остида ўтказилаётган "Маънавият ойлиги" доирасида ИИВ Сурхондарё академик лицейида  ўқувчилар ва ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада юксалтириш мақсадида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Жаҳон адабиёти, миллий ва хорижий адабиётлар, Ички ишлар органлари ходимлари ўқиши учун тавсия этилган китобларни арзонлаштирилган ярмаркадан  ходимлар ўзларини қизиқтирган адабиётларни харид қилдилар. Барча ходимлар ИИВ Сурхондарё академик лицей кутубхонасига бир жуфтдан китоб совға қилдилар. Ўқув хоналаридаги китоб бурчаклари  бадиий ва илмий асарлар билан янада бойитилди.

Text to speech