15 Май 2023 йил 208

"Маънавият ойлиги" доирасида ички ишлар органлари ходимлари билан психопрофилактик ишлар давом эттирилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан  Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шунингдек ходимларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларини ўрганиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Ҳусусан, ходимларнинг руҳий ҳолатини ўрганиш, индивидуал психологик ҳусусиятлари амда касбий фаолияти давомида юзага келиши мумкин бўлган мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш ҳусусиятларини шакллантириш мақсадида психологик тестлар олинди. 

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирлар ўтказилди. 

Шу билан бирга ходимларга хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этиши, коррупсия каби салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Text to speech