18 Май 2023 йил 185

“Маънавият ойлиги" доирасида ҳамда "Халқаро музейлар куни" муносабати билан Ички ишлар органлари ходимлари музейларга ташриф буюришди.

"Маънавият ойлиги" доирасида ҳамда 18-май “Халқаро музейлар куни” муносабати билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида хизмат олиб бораётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари Термиз шаҳридаги "Термиз Археология музейи" ва "Термиз" давлат қўриқхонаси музейига ташриф буюришди. Музей ходимлари томонидан Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари музейлардаги барча экспонатлар билан хусусан воҳамиздаги археологик топилмалар, қадимий буюмлар, воҳамизнинг қадимги аҳолиси фойдаланган уй-рўзғор буюмлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак бугунги кунда Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган музейларда юртимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бой илмий меросига оид 200 мингдан ортиқ ашёлар, тарихий маълумотлар сақланмоқда

Text to speech