19 Апрел 2025 йил 1020

“Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар ўртасида “Зукко китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 24 март кунидаги ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг жорий йил 31 март кунидаги тегишли фармойишларига асосан, “Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида, жорий йилнинг 19 апрель куни вилоят ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида “Зукко китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.

Ушбу кўрик-танловда бошқарманинг соҳавий хизмат ва барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасига бириктирилган 7-сонли мактаб ўқитувчилари иштирок этишди.

Қизғин ва муросасиз кечган бахсларда якуний натижаларга кўра 3-ўринни Шеробод тумани ИИБ Жамоат хавфсизилиг хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Рўзибой Чориев, 2-ўринни Қумқўрғон тумани ИИБ Жамоат хавфсизилиг хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Илёс Содиқов қўлга киритган бўлса, мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлган 1-ўрин Музработ тумани ИИБ Жамоат хавфсизилиг хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Ташкилий-таҳлил гуруҳи катта инспектори лейтенант Даврон Абдухамидов эгаллашди.

Кўрик- танлов якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бу каби танловларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, тизимда хизмат олиб бораётган ходимларнинг интеллектуал салоҳияти, дунёқараши, маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда уларда нотиқлик хусусиятларини янада ривожлантиришга ёрдам беради.

Text to speech