9 Апрел 2025 йил 1094

“Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 24 март кунидаги ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг жорий йил 31 март кунидаги тегишли фармойишларига асосан, “Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида ҳамда Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан, жорий йилнинг 9 апрель куни вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди.

Ушбу интеллектуал ўйинда бошқарманинг соҳавий хизмат ва барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасига бириктирилган 7-сонли мактаб ўқитувчиларидан ташкил топган жами 15 та жамоалар иштирок этишди.

Қизғин ва муросасиз кечган бахсларнинг якуний натижаларига кўра 3-ўринни Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлими жамоаси, 2-ўринни вилоят ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жамоаси қўлга киритган бўлса, мусобақанинг мутлоқ ғолиблиги Бойсун тумани ички ишлар бўлими жамоасига насиб қилди ва танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақа сўнгида ғолиб жамоалар бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бу каби танловларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, тизимда хизмат олиб бораётган ходимларнинг интеллектуал салоҳияти, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда нотиқлик хусусиятларини янада ривожлантиришга ёрдам беради.

Text to speech