10 Апрел 2025 йил 988

“Маънавият ойлиги” доирасида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари кутубхонага ташриф буюришди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарори ва Ички ишлар вазирининг 2025 йил 24 мартдаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1 апрел кунидан 30 апрел кунига қадар ички ишлар органларида “Маънавият ойлиги” доирасида турли маънавий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари Термиз шаҳрида жойлашган “Собир Термизий” номидаги кутубхонага ташриф буюришди. Бу масканда ходимлар ўзларининг билим ва малакаларини бойитиш, ўзларининг бўш вақтларида, бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримиз, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, китобхонлик маданиятини юксалтириш ва уларнинг маънавий-маърифий ҳамда ҳуқуқий саводхонликларини янада оширишлари назарда тутилди.

Text to speech