"Маънавият ойлиги” доирасида Ангор тумани ИИБ томонидан оталиққа олинган 24 сонли умумий ўрта таълим мактабидан учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан 1 апрел кунидан 30 апрел кунига қадар “Маънавият ойлиги” мобайнида Ангор тумани Ички ишлар бўлими масъуллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсантлари билан туман ИИБ бошлиғига бириктирилган оталиққа олинган 24-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф битирувчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида, ИИВ Академияси курсантларининг таълим олишда яратилган шарт-шароитлар, уларнинг ҳаёти ҳамда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида жойлашган ИИВ Сурхондарё академик лицейига ўқишга топшириш юзасидан тарғибот ишлари амалга оширилиб, лицей ўқув даргоҳида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тегишли маълумотлар берилди.