“Маънавият ойлиги” доирасида, Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 18-мартдаги ПҚ-110-сонли қарорининг 7-банди асосида, ИИВга ва ҳудудий ИИБларга бириктирилган мактаб ўқувчилари ҳамда ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ўртасида, ИИВнинг 2025-йил 24-мартдаги 118-сонли фармойиши асосида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида, Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Қизиқарли ва баҳсларга бой тарзда ўтган интеллектуал ўйиннинг
якуний натижаларига кўра:
1-ўрин – Термиз туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабининг
“Утопия” жамоаси.
2-ўрин – ИИВ Сурхондарё академик литсейининг “Келажак авлодлари”
жамоаси.
3-ўрин – Термиз шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабининг “Лидерлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.