"Маънавият ойлиги" доирасида ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари учун музейга саёҳат ташкил этилди.
ИИВнинг 2025 йил 24 мартдаги 118-сонли фармойиши асосида ўтказилаётган "Маънавият ойлиги" доирасида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 28 апрел куни ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари Сурхондарё археологик музейига саёҳат қилишди.
Саёҳат давомида ўқувчилар
юртимизнинг қадимий ёдгорликлари, бой маданий
мероси билан яқиндан танишишди. Музей экспонатлари орқали Ўзбекистон ҳудудида қадимдан
мавжуд бўлган сивилизациялар, қадимги шаҳарлар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
Хусусан, Кушон подшолиги даврига оид нодир артефактларни кўриб, бу даврда юртимизда
илм-фан, санъат ва иқтисодиётнинг юксак тараққий этгани, Сурхондарё водийси қадимий
Кушон маданиятининг марказларидан бири бўлгани ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
Саёҳат ўқувчиларда ўз миллий ўзлигига ва тарихий меросга нисбатан янада чуқур ҳурмат туйғусини шакллантиришга хизмат қилади.