“Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди.
Вазирлар
маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарори ва Ички ишлар вазирининг 2025 йил 24 мартдаги тегишли фармойишига асосан,
жорий йилнинг 1 апрель кунидан 30 апрель кунига қадар ички ишлар органларида
“Маънавият ойлиги” деб эълон қилинган.
Шу
муносабат билан, мазкур фармойишда белгиланган дастур асосида, жорий йилнинг 07 апрель куни вилоят ички
ишлар бошқармасида “Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш
энг устувор вазифамиз!” шиори остида, “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди.
Мазкур ярмаркани
ўтказишда кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг билим ва малакаларини бойитиш,
фикрлаш доирасини кенгайтириш, ходимлар ўзларининг бўш вақтларида, бой маданий
меросимиз, тарихий анъаналаримиз, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга
муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, китобхонлик маданиятини юксалтириш ва
уларнинг маънавий-маърифий ҳамда ҳуқуқий саводхонликларини янада оширишдан
иборатдир.
Ташкил этилган китоб ярмаркасида ходимлар ўзлари севиб мутолаа қиладиган ёзувчи ва адибларнинг сара ижод намуналари акс этган китоблардан нафақат ўз эҳтиёжлари учун балки вилоят ички ишлар бошқармасида мавжуд кутубхонанинг китоб фондини бойитиш мақсадида ҳам китоблар ҳарид қилишиб, ўз номларидан кутубхонага эсдалик тариқасида совға қилишди.