“Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблининг концерт дастури ҳамда хотин-қизлар ўртасида кўрик танлов ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблининг хушовоз хонандалари ва сўз усталари иштирокида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида ходимларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун концерт дастури ташкил этилди.
Ўтказилган
концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган элимизнинг хушовоз
санъаткорлари ҳамда сўз усталари томонидан ижро этилган куй қўшиқлари, дил
тортар наволари-ю, ҳангомалари концерт дастурига ташриф буюрган ходимларнинг
олқишига сазовор бўлди.
Шунингдек,
мазкур тадбирда Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган
хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этиб, миллий анъаналаримиз, қадриятларимизни
ўзларида акс эттирган миллий либос ва безакларга бурканган тизимнинг барча
соҳаларида сидқидилдан хизмат олиб бораётган аёл ходималаримиз ўзларининг
миллий меросига бўлган ҳурмат ва эҳтиромни намоён этишиб, ходималар ўртасида
ташкил этилган "Миллий таомлар" ҳамда “Миллий либослар” кўрик-танловига
уланиб кетди. Мусобақада иштирокчилар ўзлари тайёрлаган миллий таомлари билан
безатилган дастурхон, ҳамда либослар тарғиботи миллийлик ва қадриятлар
уйғунлиги, миллий лапарлар, шеърлар ва рақсларини ҳакамлар эътиборига ҳавола
этдилар.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра: “Барчинойлар” жамоаси 1-ўринни, “Ўзбегим қизлари” жамоаси 2-ўринни, “Фемида”
жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.