9 Апрел 2022 йил 460

"Маънавият ва маърифат ойлиги" доирасида, жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ва бошқарма Касбий тайёргарлик бўлими масъул ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 2 апрел кунидан 2 май кунига қадар республика миқёсидаги ички ишлар органлари тизимида "Маънавият ва маърифат ойлиги" доирасида вилоят Ички ишлар органлари шахсий таркибини тезкор-хизмат ва жанговар вазифаларни бажаришда жисмоний ва психологик шайлигини шакллантириш, турли ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида жисмоний куч ишлатиш, курашнинг жанговар усулларини ва махсус воситаларни моҳирона қўллаш, шунингдек хизмат фаолияти жараёнида юқори ишчанликни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 08 апрель куни вилоят Ички ишлар бошқармаси аппарати шахсий таркиби билан намунавий тарзда (мастер класс) жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказилди.
Бунда, шахсий таркибнинг жисмоний қобилиятларини ривожлантириш ва лозим даражада ушлаб туриш, турли жисмоний ҳаракат кўникмаларини ошириш, малакаларини шакллантириш, шунингдек уларга ҳақиқий жанговар шароитга яқинлаштирилган вазиятларда курашнинг жанговар усулларини қўллаш усулларини ўзлаштириши, ходимларнинг иродавий сифатларини ривожлантириш, уларнинг соғлигини яхшилаш ва мустаҳкамлаш ҳамда юксак иш қобилиятларини шакллантириш, ходимларда жанговар ва ўз ихтисослигига оид бошқа вазифаларни бажариш учун зарур бўладиган жисмоний сифатларини талаб даражасида сақлаб, янада ривожлантириш ва юксак маънавий-руҳий сифатларини тарбиялаш асосий мақсад қилинган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech