16 Май 2023 йил 204

"Маънавият ойлиги" тадбирлари Музработ туман ИИБда ҳам ўтказилмоқда

 Музработ тумани ИИБда "Маънавият ойлиги" доирасида Фахрийлар кенгаши, Маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда "Уч авлод" учрашуви ўтказилди.

Унда туман ИИБ Фахрийлар кенгаши вакили ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашар экан, хизмат олиб бораётган ходимларга ўз бурчига садоқатли бўлишларини, бугунги замонавий имкониятлар, шароитлардан унумли фойдаланиб, жиноятчиликни камайишига ҳисса қўшишларини уқтирди.

Шундан сўнг, ойлик доирасида ташкил этилган китоб ярмаркасида ходимлар китоблар харид қилиб, ИИБ кутубхонасига ҳам совға қилишди.

Бинобарин, осойишталик посбонларининг китобга дўст тутиниши, уларнинг хизмат жараёнида, фуқаролар билан муомала маданиятини юксалтиришига  хизмат қилади.

Text to speech