13 Май 2023 йил 199

“Маънавият ойлиги” доирасида ташкил этилган маънавият ва маърифат дарсида Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари театрга ташриф буюришди.

Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 11 апрелдаги “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида 100-сон фармойиши ижроси юзасидан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий дунёқарашини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маданият ва санъатнинг хусусан театрнинг аҳамияти катта ҳисобланади.

Шу боисдан, жорий йилнинг 13 май куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш уларни маданий ҳордиқ чиқаришлари ҳамда маънавий озуқа олишлари учун «Маънавият ойлиги» доирасида театр ҳафталиги ташкил этилиб, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари эътиборига Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган «Муҳаббатим қисмати» номли спектакли намойиш этилди. 

Ушбу спектакль намойиши Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий дунёқарашини юксалтириш, оила муқаддас даргоҳлигини англатиш, уларни эстетик жиҳатдан тарбиялаш, ходимларни маданият ва санъатнинг турли соҳаларига бўлган қизиқишларини оширишга қаратилганлиги билан янада муҳим аҳамият касб этди.

«Маънавият ойлиги» доирасида Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун давлат театрларида энг сара спектакллар намойишини ҳамда ижодкорлар билан жонли мулоқотларни ташкил этиш кўзда тутилган.

Text to speech