3 Май 2023 йил 175

“Маънавият ойлиги” доирасида ташкил этилан китобхонлик ҳафталиги давомида Ахборот ресурс марказига саёҳат ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрь кунидаги   “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон қарори, Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрель кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида 100-сон фармойиши ҳамда вилоят ИИБнинг 2023 йил 29 апрель кунидаги 39-сон фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан ишлаш хизматининг ташаббуси билан ИИО тизимида хизмат олиб бораётган ходим ва ходималар билан биргаликда Термиз шаҳрида жойлашган Адиб Собир Термизий номидаги марказий ахборот ресурслар маркази (кутубхона)га ташриф буюрилди. Бундан асосий кўзланган мақсад ИИО ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, уларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборат бўлиб, ташриф давомида ходимларга кутубхона масъул ходимлари томонидан кутубхона тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг илмга чанқоқ ИИО ёш ходимлари мазкур кутубхонада мавжуд адабиётлар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Қолаверса кутубхонанинг доимий китобхонига ҳам айланишди сабаби, ИИОнинг ёшлари кутубхонага аъзо бўлишиб, уч йил давомида ушбу илмлар булоғига келиб, ўзларини қизиқтирган адабиётларини олиб ўқиш имкониятига эга бўлдилар. Бу каби тадбирлар тизимда хизмат қилиб келаётган ходимларда улкан таъсуротлар уйғотибгина қолмасдан, уларнинг келгусидаги хизмат фаолиятида юксак маънавиятли кадр бўлиб етишишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

 

Text to speech