19 Май 2023 йил 213

“Маʼнавият ойлиги” доирасида Сурхондарё академик лицейида спорт мусобақалари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023-йил 11-апрел кунидаги 100-сонли Фармойишига асосан 1-31-май кунлари Ички ишлар органларида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз" шиори остида ўтказилаётган "Маʼнавият ойлиги" доирасида ИИВ Сурхондарё академик лицейида 17-май санасида спортнинг Мини футбол ҳамда Армрестлинг (қўл кучи) турлари бўйича  лицей ўқувчилари ўртасида мусобақа ўтказилди. Мусобақа жуда қизғин тарзда бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра Мини футбол спорт тури бўйича 1-ўринни  3/22-гуруҳ ўқувчилари , 2-ўринни 5/22-гуруҳ ўқувчилари, 3-ўринни 2/22-гуруҳ ўқувчилари эгаллашган бўлса спортнинг Армрестлинг (қўл кучи) тури бўйича 1-ўринни  1/22-гуруҳ ўқувчиси Ўролов Отабек қўлга киритган бўлса, 2-ўринни 6/22-гуруҳ ўқувчиси Юлдошов Отабек, 3-ўринни эса 2/22-гуруҳ ўқувчиси Ўролов Нодирлар эгаллашди. Ғолиблар Академик лицей маʼмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech