2 Май 2023 йил 192

“Маънавият ойлиги” доирасида музейга саёҳат уюштирилди

 Аввал хабар қилганимиздек, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1-май кунидан 1-июн кунига қадар “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” доирасида турли тадбирлар ўтказиш белгиланган эди.

 Шу муносабат билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари, маёр Хусан Нурматов ва туман (шаҳар) Маънавият ва маърифат бўлинмалари раҳбарлари, вилоят ИИБ ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари Термиз шаҳридаги Археология музейига саёҳат уюштиришди.

 Бу каби саёҳатлар ходимларга воҳамиздаги тарихий ва маъданий мерослар билан танишиб, маънавий озуқа олиш билан бир қаторда уларнинг тарихий билимларини ҳам бойитишга ҳисса қўшади.

 Айтиш керакки, жорий йилнинг 1-май кунидан 1-июн кунига қадар “Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари тизимида “Китобхонлик ҳафталиги”, “Китоб ярмаркалари”, “Китоб тақдимот”лари, “Зукко китобхон” коʻрик-танлови, “Театр ҳафталиги” каби лойиҳаларни ҳам оʻтказиш белгиланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech