2 Май 2023 йил 201

"Маънавият ойлиги” доирасида янги ҳамкорлик дастури имзоланди

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрель кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида 100-сон фармойиши имзоланди. Унинг ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги Матбуот уйида конференция ўтказилди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Шадиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Н.Рахматуллаева, шаҳар, туман ИИБ бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда Маънавият ва маърифат маркази шаҳар, туман бўлинмалари раҳбарлари иштирок этдилар.

 Маълумки, 2 йил аввал  Ички ишлар вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида 2021 йил 14 апрель куни ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Ўтган вақт давомида ушбу меморандумда кўзланган вазифаларни амалга ошириш учун вилоят ИИБ ҳамда Республика Маънавият ва  маърифат маркази вилоят бўлими томонидан қатор амалий ишлар, ҳамкорлик тадбирлари ўтказилди. Конференуюцияда ушбу саъй-ҳаракатларнинг самараси ўлароқ эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди.

Шундан сўнг, конференция иштирокчиларининг ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилган таклиф, фикр ва мулоҳазалари тингланди. Бир йўла ИИОда 1 майдан 1 июнга қадар эълон қилинган “Маънавият ойлиги” доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган ҳамкорликдаги тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech