22 Май 2023 йил 200

“Маънавият ойлиги” доирасида ходимларнинг маънавий ва тарихий билимлари оширилмоқда.

“Маънавият ойлиги” доирасида вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ҳам “Китобхонлик”, “Театр, музей ва кино”, “Маданий ва маърифий тадбирлар” ўтказилиб келинмоқда.

Бунинг мисоли сифатида, Термиз шаҳридаги “Адиб Собир Термизий” номидаги ахборот кутубхона марказига борилди. Ушбу масканда маънавий ва бой тарихимизга эга бўлган илмий ва бадиий асарлар билан танишиб чиқилди.

Шундан сўнг, Термиз шаҳридаги “Тарих ва Маданият” музейига қилинган саёҳат давомида, буюк ўтмишдан сўзловчи тарихий буюмлар санъат асарлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Text to speech