23 Май 2023 йил 163

“Маънавият ойилиги” доирасида терговчилар “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” зиёратгоҳи ҳамда “Термизийлар” музейида бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрель кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2023 йил 29 апрель кунидаги фармойишлари ижроси доирасида, Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” зиёратгоҳи ҳамда “Термизийлар” музейига ташрифи амалга оширилди.

Терговчилар дастлаб, Ал-Ҳаким Ат-Термизий мақбараларини зиёрат қилиб, сўнгра ушбу тарихий обида ичида жойлашган “Термизийлар” музейига ташриф буюришди. Ходимлар музейдаги “Термизийлар” даврига оид экспонатлар билан танишиб, аждодларимиз ўтмишда буюк тарихий давлат қуришганлиги, жаҳон цивилизациясига катта ҳисса қўшганлигига яна бир бор амин бўлишди.

“Маънавият ойлиги” давомида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар Ички ишлар органлари ходимларини маънавий бойлигини орттиришга муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Text to speech