20 Май 2023 йил 200

"Маънавият маршрути" асосида маданият ёдгорликларига саёҳат уюштирилди

"Маънавият ойлиги" доирасида "Маънавият маршрути" лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 19-май санасида ИИВ Сурхондарё академик лицей ўқувчилари вилоятда жойлашган тарихий обидалар, маданий объектлар, музей ва зиёратгоҳларга ташриф буюришди. Хусусан, ўувчилар Термиз туманида  жойлашган "Султон Саодат" мақбараси ҳамда "Ал-Ҳаким ат-Термизий" зиёратгоҳларида бўлишди. Зиёрат қилиш давомида мақбараларнинг қурилиш тарихи ва тутган ўрни ҳақида ўқувчилар етарлича маълумотларга эга бўлишди. "Султон Саодат" мақбараси масъул ходими мақбара ҳақида сўз юритиб, унинг сомонийлар ва қорахонийлар даврида қурилганлиги, шунингдек Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг авлодларининг ҳам қабрлари худди шу заминда  жойлашганлиги ҳақидаги маълумотлар бериб ўтди.

Шу каби маданий ва маърифий тадбирларнинг ҳамда зиёратгоҳларга ташриф буюриш ўз ўрнида тарихимизни янада чуқурроқ ўрганишимизга ҳамда буюк аждодларимизга муносиб фарзандлар бўлиб улғайишимизга замин яратади.

Text to speech