14 Июл 2021 йил
593
“Malibu” олиб беришни ваъда қилган фирибгар
Денов туманида 2021 йилнинг 3 июнь куни, Қумқўрғон тумани “Оқсой” маҳалласида яшовчи, Й.Муҳайё туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 25 май куни туманнинг “Саноатчилик” маҳалласида яшовчи, Э.Ўткир унинг ишончига кириб, “Малибу” русумли, автоулови олиб бераман деб, 362 000 000 (уч юз олтмиш икки миллион) сўм пулини олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 2 июль куни Э.Ўткирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати